Отабек Умаров Ҳабибни қўллаб-қувватлаш учун Абу-Дабига борди
Спорт
−
08 Сентябрь 2019
21946Ҳабиб Нурмуҳамедов америкалик Дастин Порье ўртасида кеча, 7 сентябрь куни кечган жангни томоша қилиш ва Ҳабиб Нурмуҳамедовни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёви – Президент хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари – Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров БААнинг Абу-Даби шаҳрига борган. Умаров ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида жангни жонли эфирда намойиш қилиб борди.
Шу куннинг ўзидаёқ ижтимоий тармоқларда Отабек Умаровнинг сурати билан флешмоб бошлаб юборилди. Суратда Отабек Умаровнинг Ҳабиб Нурмаҳамедовнинг тасвири туширилган футболкада турганини кўриш мумкин. Қўллаб-қувватлаш акциясида таниқли блогерлар, маданият ва санъат, спортнинг кўзга кўринган вакиллари қатнашган. Улар Умаровнинг суратини Instagram’даги саҳифаларига жойлаштирганлар.
Жангда ғолиб бўлган Ҳабиб Нурмуҳамедовга томошабинлар ўтирган тарафдан ўзбек зар чопони совға қилинди.
Трибунадан ташланган чопонни Ҳабиб тутиб олди ва боши узра баланд кўтариб ортидан келаётган жамоа аъзосига тутқазди. Ушбу лавҳалар акс этган видео бир зумда интернетда оммалашиб кетди.
Россиялик яккакурашчи, Ҳабиб Нурмагомедовнинг ўзбекистонлик мухлислари жуда кўп. Хусусан, у АҚШда жангга тайёргарлик кўрган вақтларида ҳам ўзбекистонлик спортчилар билан бирга тушган суратларини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштириб борарди.
У жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонга ҳам ташриф буюриб, Президентнинг куёвлари Ойбек Турсунов ва Отабек Умаровнинг меҳмони бўлганди.
LiveБарчаси