БМТ Эронда ядрочи олим ўлдирилганидан сўнг зиддиятлар хавфидан огоҳлантирди

Олам

image

БМТ дунё мамлакатларига Эронда мамлакатнинг ядро дастури раҳбарларидан бири бўлган физик Мухсин Фахризоданинг ўлдирилиши муносабати мурожаат қилиб, эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда. Бу ҳақда ташкилот бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фархан Хак айтиб ўтди.

“Биз тийилишга ва минтақадаги кескинликни кучайтириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан қочишга чақирамиз”, дейди Хақ.

Аввалроқ Эрон Мудофаа вазирлиги ядровий физик Муҳсин Фахризода ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди. У Эрон пойтахти яқинидаги Абсард аҳоли пунктида террорчилар ҳужуми қурбони бўлди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Исроилнинг ядрочи олим қотиллигига алоқадорлигини эълон қилганди. У халқаро ҳамжамиятни, хусусан Европа Иттифоқини икки томонлама стандартлар сиёсатига барҳам беришга ва “давлат терроризми” ҳаракатини қоралашга чақирди. 

Кейинчалик, ядрочи олимининг ўлимидан сўнг, Эрон АҚШ ва Исроилни огоҳлантирди. “Эрон ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, дейилади Ислом Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчининг БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Раисининг номига юборган мактубида

Эронда олимнинг ўлими муносабати билан 40 кунлик мотам эълон қилинди. 

Умиджон Нозимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг