БМТ Бош котиби Путинга мактуб юборди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Россия Президенти Владимир Путинга Қора денгиздаги дон келишувини узайтириш бўйича “аниқ таклифлар” билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Гутерриш бугун, 13 июль куни Брюсселдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

“Ҳа, мен Президент Путинга аниқ таклифлар билан мактуб юбордим, бу бизга ижобий ечим топиш имконини беради деб умид қиламан”, деган БМТ Бош котиби. 

Бироқ у мактуб тафсилотларини ошкор қилишдан бош тортган. 

“Биз буни омма олдида қанча кам муҳокама қилсак, натижага эришиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади”, дея қўшимча қилган Гутерриш.

Шунингдек, у ҳали ҳам ўз мактубига жавоб олмаганини билдирган.

Маълумот учун, ўтган йилнинг 22 июль куни Истанбулда халқаро бозорларга озиқ-овқат ва ўғит етказиб бериш бўйича ҳужжатлар тўплами (Дон келишуви) имзоланган. Дастлаб шартномалар 120 кунга тузилган бўлса, 2022 йилнинг ноябрь ойида улар худди шу муддатга узайтирилган. Шу йилнинг 18 май куни Россия келишув муддатини 60 кунга, яъни 17 июлга қадар узайтиришини эълон қилиб, бу вақт БМТ билан имзоланган меморандумнинг бажарилишини баҳолаш учун етарли бўлишини огоҳлантирган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги барча келишувлар пакетидан фақат Қора денгиз ташаббуси амалга оширилаётганини, Россия Федерацияси ва БМТ меморандуми доирасида ҳеч нарса қилинмаганини таъкидлаган. 30 июнь куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳозирча келишувларни узайтириш тарафдори ҳеч қандай сабаб кўрмаётганини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин БМТ Антониу Гутерриш Дон келишуви

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг