БМТ Бош котиби Гутерриш рўзадорми?

Олам

image

Муборак Рамазон ойида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш анъанага кўра мусулмон давлати – Сомалига етиб борди. БМТ раҳбари Сомали Президенти Ҳасан Шайх Муҳаммад билан қўшма матбуот анжуманида ўз ташрифини “бирдамлик ташрифи” деб атаган.

“Бугун мен бу анъанани Сомалида давом эттирганимдан ва бирдамлик белгиси сифатида сиз билан рўза тутганимдан хурсандман. Ва Президент Жаноби Олийларининг таклифига биноан бир гуруҳ ҳурматли меҳмонлар билан ифторлик қилишни орзиқиб кутаман”, дея таъкидлаган.

Шунингдек, Гутерриш Сомалини гуманитар муаммоларни ҳал қилишда, ҳамда, хавфсизлик ва тараққиёт масалалари билан боғлиқ қийинчиликларни енгишда қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Антониу Гутерриш Президент билан ҳукуматнинг терроризмга қарши кураши ҳамда мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилиб, федерал ҳукумат ва штатлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик муҳимлигини қайд этиб ўтган.

Маълумот учун, ҳар йили Рамазон ойида БМТ раҳбари мусулмон давлатлардан бирига боради. Бу Антониу Гутерришнинг БМТ Бош котиби сифатида Сомалига иккинчи сафари. У илгари Қочқинлар бўйича Олий комиссар сифатида у ерда кўп марта бўлган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

БМТ Сомали Антониу Гутерриш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг