БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида Ўзбекистондан ким қатнашиши маълум бўлди
Жамият
−
19 Сентябрь 2022 19097 1 дақиқа
Жорий йилнинг 19–24 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Нью-Йорк шаҳрида ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 77-сессиясининг Умумий мунозараларида нутқ сўзлайди.
Шунингдек ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки томонлама учрашувларни ўтказади ҳамда кўп томонлама тадбирларда иштирок этади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь