БМТ Афғонистонни тарк этишга тайёрлигини эълон қилди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) агар ҳокимиятдаги “Толибон” вакилларини маҳаллий аёлларга ташкилотнинг маҳаллий идораларида ишлашга рухсат беришга кўндира олмаса, жорий йилнинг май ойида Афғонистондаги барча лойиҳаларини қисқартиришга ва чет эллик ходимларни Афғонистондан олиб чиқишга тайёр. Бу ҳақда БМТ Тараққиёт дастури раҳбари Аҳим Штайнерга таяниб, “Associated Press” хабар берди.

Ҳозир ташкилот вакиллари афғон ҳукумати билан ўтган куни қабул қилинган ушбу фармонни бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Толибон” аёлларга соғлиқни сақлаш, таълим ва кичик бизнесда муайян шароитларда ишлашга рухсат бергани учун Афғонистон ҳукумати охир-оқибат таслим бўлишига умид қилмоқда.

БМТда ишлаётган 3300 нафар афғон – 2700 эркак ва 600 аёл 12 апрель куни уйда қолиб, ўз ишларини бажаришда ва маошларини олишда давом этган. БМТнинг 600 нафар хорижлик ходими, жумладан, 200 нафар аёл “Толибон” тақиқига кирмайди. Ташкилот Афғонистондаги барча вазифаларни маҳаллий аёллар иштирокисиз уддалай олмайди, деб тахмин қилинади.

“Менимча, бу ҳолатни юракни эзувчи дейишдан бошқа илож йўқ. Бугун БМТ оиласи Афғонистонда йўқлигини тасаввур қилсам, кўз олдимда ёш қизлар, ўғил болалар, оталар, ейдиган ҳеч нарсаси йўқ оналарнинг суратлари пайдо бўлади”, дейди Штайнер.

2022 йил сентябрь ойидан бери Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссиясини Қирғизистоннинг собиқ президенти Роза Отунбаева бошқариб келмоқда. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Толибон” ҳокимият тепасига келганидан кейин ва ундан кейинги иқтисодий инқироздан бери Афғонистон фуқароларига озиқ-овқат, таълим ва дори-дармон билан ёрдам бериб келади. Ҳеч бир давлат “Толибон”ни Афғонистоннинг қонуний ҳукумати сифатида тан олмаган ва мамлакатнинг БМТдаги ўрнини собиқ президент Ашраф Ғани ҳукумати эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон БМТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг