БМТ Афғонистондаги очлик оғир тус олаётганидан огоҳлантирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Афғонистон аҳолисининг деярли ярми – 19,7 миллион киши оғир очарчилик ёқасида.Бу ҳақда  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Жаҳон озиқ-овқат дастури ва бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари экспертлари томонидан 2022 йилнинг январь-февраль ойларида ўтказилган тадқиқот натижалари бўйича ҳисоботда сўз боради.

Ҳисобот муаллифларининг фикрича, 2022 йилнинг июнь-ноябрь ойлари оралиғида Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият бироз яхшиланади, ўткир озиқ-овқат таъминотисиз қолганлар сони эса 18,9 миллион кишигача камаяди. 

Бу тенденция қисман бўлажак буғдой йиғим-терими учун қулай прогнозлар ва Афғонистонга халқаро озиқ-овқат ёрдамининг яхши мувофиқлаштирилган кўлами билан боғлиқ. 

Бироқ, эскпертларнинг огоҳлантиришича, ижобий ўзгаришлар ҳали ҳам чекланган бўлади. 

Қайд этилишича, Афғонистон бошдан кечираётган узоқ давом этган қурғоқчилик ва чуқур иқтисодий инқироз очарчилик миллионлаб афғонларнинг ҳаёти ва фаровонлигига таҳдид солишида давом этишидан далолат беради.  

“Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилашга қаратилган мисли кўрилмаган гуманитар ёрдам ҳажми умуман олганда бу тенденцияни ўзгартирди, бироқ мамлакатда озиқ-овқат билан таъминланиш билан боғлиқ вазият оғирлигича қолмоқда”, дейди Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Афғонистондаги вакили Ричард Тренчард. 

Унинг қўшимча қилишича, қишлоқ хўжалигини қайта қуриш ва деҳқонлар ва қишлоқ жамоалари ўртасидаги уруш натижасида бузилган алоқаларни шаҳар бозорлари билан тиклаш керак, агар бу амалга ошмаса, яқин келажакда бу инқироздан чиқишнинг иложи бўлмайди. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, янги ҳосил даромадларни йўқотиш ва озиқ-овқат тақчиллиги билан курашаётган миллионлаб оилаларга бироз, аммо барибир қисқа муддатли ёрдам беради. 

Бироқ, Украинадаги уруш буғдой, озиқ-овқат этказиб бериш билан боғлиқ вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда ва Афғонистонда ёқилғи нархининг ошишига олиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон БМТ

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг