Блогер Отабек Нуритдинов иши кассация судида кўрилиши бошланди

Жамият

image

Андижон вилоят маъмурий судида фуқаро Абдуфатто Нуритдиновга (блогер Отабек Нуритдинов) нисбатан кассация тартибида иш кўрилиши бошланди, дея хабар қилди QALAMPIR.UZ манбаси. 

Биринчи инстанция судида Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси ва 183-моддалари доирасида унинг иши судъя О.Мизамаҳмудов томонидан кўриб чиқилганди

“Отабек Нуритдинов” номли профил эгаси Абдуфатто Нуритдинов юқоридаги МЖтКнинг учала моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 6.690.000 сўм жарима жазоси ҳамда 183-моддада назарда тутилган 15 суткалик қамоқ жазоси берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Отабек Нуритдинов иши

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг