Блинкен Венесуэлада президентлик ваколатларини мухолифат вакилига топширишга чақирди
Олам
−
02 Август
3956Вашингтон маъмуриятининг фикрича, Венесуэладаги сиёсий кучлар президентлик ваколатларини мухолифат етакчиларидан бири Эдмундо Гонсалесга топшириш масаласини муҳокама қилишни бошлаш вақти келган. Бу версия АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг кеча, 1 август куни эълон қилган баёнотида келтирилган.
Америка ташқи сиёсат департаменти раҳбари қуйидаги баёнот билан чиқди:
“Кўп далилларни ҳисобга олсак, АҚШ ва энг муҳими венесуэлаликлар учун Эдмундо Гонсалес Венесуэлада 28 июлда бўлиб ўтган президентлик сайловларида энг кўп овоз олгани аниқ. Биз Эдмундо Гонсалесни муваффақиятли кампания билан табриклаймиз. Энди Венесуэладаги партиялар Венесуэла сайлов қонунлари ва венесуэлаликларнинг хоҳиш-истакларига мувофиқ ҳокимиятни ҳурматли, тинч йўл билан топширишни муҳокама қилишни бошлаш вақти келди. Биз Венесуэлада демократик нормаларнинг тикланишини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва хорижий ҳамкорларимиз билан биргаликда уларни мустаҳкамлаш имкониятларини кўриб чиқишга тайёрмиз”, дейди Блинкен.
АҚШ Давлат котибининг Ғарбий яримшар масалалари бўйича ёрдамчиси Браян Николс ҳам 31 июль куни Вашингтон маъмурияти бошқа давлатлар Гонсалесни Венесуэладаги президентлик сайловлари ғолиби сифатида тан олиши керак, деб ҳисоблашини айтган.
Ўз навбатида, Венесуэла Олий судининг Сайлов палатаси 28 июль куни бўлиб ўтадиган сайловда президентлик учун курашаётган барча сиёсатчиларни сайлов протоколларини текширишда иштирок этиш учун 2 август куни суд биносига келишга таклиф қилди.
Маълумот учун, Венесуэлада жорий йилнинг 28 июль куни бўлиб ўтган сайловда амалдаги Президент Николас Мадуро ғолиб деб эълон қилинди, бироқ сайлов идоралари бу даъвони тасдиқлаш учун батафсил натижаларни ошкор эта олмади. Натижа кўпчилик томонидан сўроқ остида қолди, АҚШ ва Европа Иттифоқи Венесуэла ҳукуматидан овоз бериш ҳақидаги батафсил маълумотларни ошкор қилишни талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 29 июль куни амалдаги Президент Николас Мадуронинг президентлик сайловларида ғалаба қозонгани эълон қилинганидан кейин Венесуэлада намойишчилар бутун мамлакат бўйлаб шаҳар кўчаларида, шунингдек, Миллий сайлов органларининг офисларида тўпланганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь