Блинкен ва Гутерриш дон келишувини муҳокама қилди
Олам
−
17 Сентябрь 2023
3509АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш телефон орқали дон келишувини муҳокама қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти сайтида хабар берилди.
Суҳбат БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси арафасида бўлиб ўтган.
Маълумотларга кўра, томонлар Қора денгиз ташаббуси, Россиянинг Украинага қарши уруши ва Гаитидаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият каби кенг кўламли масалаларни муҳокама қилган.
Улар АҚШнинг Бош Ассамблеянинг устувор йўналишлари, жумладан, БМТ Низоми ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг асосий тамойилларини мустаҳкамлаш, БМТни XXI аср чақириқларига жавоб бериш учун модернизация қилиш масалалари бўйича ҳам сўз юритган.
Давлат котиби синтетик гиёҳвандлик таҳдидига қарши курашиш, БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш, йирик инфратузилма лойиҳаларига хусусий капитални жалб қилиш бўйича АҚШда параллель равишда ўтказилаётган тадбирлар ҳақида маълумот бериб ўтган.