Блинкен Ўзбекистонга келяпти
Олам
−
24 Февраль 2023
16436АҚШ Давлат котиби Энтони Билинкен жорий йилнинг 28 февралидан 3 мартигача Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайснинг ёзма баёнотида айтилган.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Америка дипломатияси раҳбари Марказий Осиёнинг бешта давлати (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) ва АҚШ ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик механизми бўлган форматдаги вазирлар учрашувида иштирок этади.
Прайснинг сўзларига кўра, учрашув форматдаги иштирокчи давлатлар ўртасида иқтисодий, энергетика, атроф-муҳит ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бағишланади.
Блинкен Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳукуматлари вакиллари билан ҳам музокаралар ўтказади, у ерда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик имкониятларини ҳамда умумий мақсад – гуллаб-яшнаган, хавфсиз ва демократик минтақага эришишни муҳокама қилади.
Давлат департаменти раҳбари сўнг Тошкентга келади ва у ерда Ўзбекистоннинг юқори мартабали расмийлари билан учрашади. 1 март куни Блинкен Нью-Деҳлига учади ва у ерда G20 давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этади.
Прайснинг маълум қилишича, у, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги, барқарор ривожланиш, гиёҳванд моддаларни назорат қилиш, глобал соғлиқни сақлаш, гуманитар ёрдам ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш соҳасида кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни чуқурлаштиришга бағишланади.
LiveБарчаси