Блинкен Хитойга қарши санкциялар кенгайтирилишини эълон қилди

Олам

image

АҚШ Россия Федерациясига икки мақсадли маҳсулотлар етказиб бергани учун Америка санкцияларига дучор бўлган Хитой компаниялари рўйхатини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ аллақачон аниқланган 100 дан ортиқ Хитой тузилмаларига чекловлар жорий этган.

“Биз буни давом эттирамиз”, дейди Блинкен.

У Конгресс Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитасида Хитойдан Россия ҳарбий-саноат комплекси манфаатлари учун маҳсулот етказиб берилиши ҳақидаги тахминлар мавзусидаги тингловда қатнашар экан, Хитой Россия Федерациясини қурол-яроғ билан таъминламаслигини тан олди.

"Биз Хитойнинг Украинада фойдаланиш учун Россияга ўз-ўзидан қурол етказиб бераётганини кўрмадик", деган АҚШ Давлат котиби.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида АҚШ Россиянинг Украинага қарши агрессив уруши тарафдорларига қарши янги санкциялар пакетини жорий қилганди. "Қора рўйхат"га Хитой ва Гонконг маъмурий ҳудудидаги 16 та корхона ҳам киритилган. Куни кеча Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги Американинг учта компаниясини Тайванга қурол сотиш бўйича ишончсиз ташкилотлар рўйхатига киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Энтони Блинкен санкциялар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг