Блинкен гитара чалиб, қўшиқ куйлади (видео)
Бу қизиқ
−
28 Сентябрь 2023
6549АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Давлат департаменти томонидан ўтказилган қабул маросимида гитара чалиб, қўшиқ куйлади. У “The Hoochie Coochie Men” қўшиғини куйлаётгани тасвирланган видеони ўзининг X’даги саҳифасига жойлаган.
“Мусиқа ва дипломатияни уйғунлаштириш учун бугунги имкониятни қўлдан бой бермадим. Давлат департаментининг янги Глобал мусиқа дипломатияси ташаббусини ишга тушириш жуда ёқимли эди”, дея изоҳ қолдирган Блинкен.
Давлат котиби мусиқани дипломатия воситасига айлантиришга қаратилган “Глобал мусиқа дипломатияси ташаббуси” номли лойиҳани шу тарзда очиб берди.
Давлат департаменти хабарига кўра, Американинг дунё бўйлаб инглиз тилини ўрганишни рағбатлантиришга қаратилган қиймати 40 млрд долларлик дастурида мусиқага алоҳида ўрин ажратилади.
“Агар сиёсат бўлмаганида, Блинкен "cовер" гуруҳида карьерасини қуриши мумкин эди. Блинкен у ерга жуда мос тушарди”, дея муносабат билдирган мусиқий танқидчи Евгений Бабичев.
Эслатиб ўтамиз, Энтони Блинкен 2021 йил якунида ўзи севиб тинглайдиган қўшиқлар рўйхатини эълон қилганди. 36 та тарона жой олган плейлистда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг "На паузу" қўшиғи ҳам бор эди.
LiveБарчаси