Бизни шу пайтга қадар эзиб келган куч томон интилибмиз – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият
−
13 Октябрь 2023
43206Аввалроқ Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлаётган саммитда МДҲ давлат раҳбарларининг рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш тўғрисидаги баёни,“Халқаро рус тили ташкилотини таъсис этиш тўғрисида”ги шартномага ҳам эътирозсиз имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистоннинг ҳам бу қарорга рози бўлганини эшитган педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев ўз ғазабини яшириб ўтирмади. Бу ҳақда у QALAMPIR.UZ’га шундай деди:
“Бу борада менинг фикрим салбий. Яна ҳам орқага қадам ташлаш бўлибди. Бизни шу пайтга қадар эзиб келган кучга томон интилибмиз. Шунча йиллар давомида эришиб келган ютуқларимизни бой берибмиз. Агар рус тили миллатлараро тил деб топилган бўлса, энди бизнинг идораларимизда бошқа тилларга ҳам “Худо берибди”.
Ўзбек тили жонкуярининг фикрича, эндиликда Ўзбекистонда она тилини ўрганиш шарт эмас, дегандек тўхтам пайдо бўлиши мумкин ва бу жуда ёмон ҳолат.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москванинг Ўзбекистонда рус тили мавқейини мустаҳамлаш режасини эълон қилганди. Унга кўра, Россия билан иттифоқдош барча мамлакатларда, хусусан Ўзбекистонда ҳам рус тилига ихтисослашган мактаблар ташкил этилиши керак эди.
LiveБарчаси