Биз жуда хавотирдамиз – Комилов Украинадаги уруш ҳақида

Жамият

image

Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилиши ва муаммоларнинг дипломатик йўллар билан ҳал этилиши тарафдори. Туркияда ўтаётган иккинчи Анталия дипломатик форумида иштирок этган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов шундай фикр билдирди.

“Биз жуда хавотирдамиз, биз бу ҳақида кўп гапиришимиз мумкин. Аммо дунёдаги аксарият одамлар каби, биз ҳам куч ишлатишни тўхташ ва барча муаммоларни сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилинишини хоҳлаймиз”, деган Комилов.

Вазир Абдулазиз Комилов форумнинг “Афғонистон: янги воқеликларга қандай муносабатда бўлиш керак?” панел сессиясида сўзга чиққан. У Ўзбекистоннинг қўшни Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, афғон халқига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида Афғонистонда йирик инфратузилма лойиҳалари амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот берган.

Шунингдек, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонни иқтисодий тиклаш, минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш бўйича фаол чоралар кўриши зарурлиги таъкидланган.

Аввалроқ Комилов Анталияда Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбоев билан учрашиб, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулазиз Комилов

Баҳолаганлар

626

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг