Биз ядро қуролидан фойдаланишга тайёрмиз – Британия мухолифати етакчиси

Олам

image

Британиядаги мухолифатдаги Лейбористлар партияси етакчиси Кир Стармер сайловолди кампанияси чоғида агар у ҳокимият тепасига келса, шарт-шароит талаб қилса, ядро қуролини қўллашга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда “Тhe Standard” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 3 июль куни Буюк Британияда умумий парламент сайловлари бўлиб ўтади. Ижтимоий сўров натижаларига кўра, ҳукмрон Консерваторлар партияси ўзига мухолиф бўлган Лейбористлар партиясидан сезиларли даражада кам овозларга эга.

“Ядровий қурол бу бизнинг мудофаамизнинг муҳим қисмидир. Албатта, бу биз ундан фойдаланишга тайёр бўлишимиз кераклигини англатади", дейди Стармер матбуот анжуманида.

Бундан ташқари, сиёсатчи бу денгиздаги тўхтатувчи кучни “кунига 24 соат, йилига 365 кун” доимий равишда сақлашни, шунингдек, зарур тўхтатувчи янгиланишларни амалга ошириш ва тўртта янги ядровий сув ости кемасини қуришни ўз ичига олувчи ядровий тўхтатиб туриш бўйича партиянинг “учлик” ваъдасини эълон қилганди.

Май ойи бошида Британия Бош вазири Риши Сунак биринчи марта бўлажак сайловларда ҳокимиятдаги Консерватив партия мағлуб бўлиши мумкинлигини тан олди. Бу эълон торилар маҳаллий сайловларда мағлубиятга учраб, маҳаллий кенгаш ўринларининг деярли ярмини йўқотганидан кейин эълон қилинди. Кейинроқ Бош вазир ҳукмрон Консерватив партиянинг ғалаба қозониш имконияти борлигига ишонч билдирди.

Маълумот учун, апрель ойида ўтказилган сўровга кўра, мамлакатда ҳукмрон консерваторлар рейтинги 1978 йилдан бери рекорд даражада пасайиб, 19 фоизни ташкил этган, мухолифатдаги Лейбористлар партияси эса улардан 25 фоиз пунктга илгарилаб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Британия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made