“Биз Хитойга ҳасад қиламиз“ – Путин Цзиньпинга “кўнглини очди”

Олам

image

Кремлда Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг норасмий учрашуви бошланди. 

Маълум қилинишича, давлат раҳбарлари Кремлнинг биринчи биносидаги ваколатхонасида бир-бирларини қаршилаган. Россия Президенти ва ХХР раиси ўртасидаги музокаралар яккама-якка форматда бўлиб ўтади, шундан сўнг улар кечки овқат пайтида мулоқотни давом эттиради.

Россия раҳбари Си Цзиньпинни Хитой Халқ Республикаси раиси лавозимига қайта сайлангани билан шахсан табриклашдан хурсанд эканлигини билдирган.

Владимир Путиннинг айтишича, Хитой иқтисодиёти бошқа кўплаб мамлакатларга қараганда анча кучлироқ. У Хитой сўнгги йилларда ўз тараққиётида улкан сакрашга эришганини юқори баҳолаган.

“Сизга озгина ҳасад ҳам қиламиз”, деган Россия Президенти.

Шунингдек, Путин Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш бўйича муҳим қадамларни эълон қилди. Жумладан, товар айирбошлаш икки баробардан кўпроққа ошиб, 185 миллиард долларни ташкил этади.

Си Цзиньпин эса Кремлдаги учрашувда Путинни “қадрдон дўст” деб атади.

“Кейинги йили Россияда сайловлар бўлиб ўтади, ишонаманки, рус халқи сизни қўллаб-қувватлайди, сизнинг кучли раҳбариятингиз туфайли мамлакат юксак чўққиларни забт этди”, дейди Хитой раҳбари.

Хитой раҳбарининг сафари уч кун – 20-22 март кунлари давом этиши режалаштирилган. Ташриф натижасида томонлар муҳим икки томонлама ҳужжатларни имзолашади.

Эслатиб ўтамиз, ХХР раиси Си Цзиньпин бошчилигидаги делегациядан иборат самолёт Москва шаҳридаги “Внуково” аеропортида қўнган эди. Цзиньпинни кутиб олиш учун Путиннинг шахсан ўзи чиқмади.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Путин Си Цзиньпин норасмий учрашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made