Биз эртага кучли жамоалигимизни исботлаймиз – Жалолиддин Машарипов

Спорт

image

19 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаши 6-тури доирасидаги Шимолий Корея-Ўзбекистон ўйини олдидан Жалолиддин Машарипов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Машғулот майдони билан боғлиқ кичик муаммолар бўлгани бор гап, лекин ҳозир бунга эътибор берадиган вақт эмас. Эртага ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатиб, 3 очкони қўлга киритиш учун бу ерга келдик. Олдимиздаги биринчи вазифа фақат ғалаба қозонишдир”, дейди Машарипов.

Шунингдек, Машарипов Қатар билан ўйиндаги мағлубият унутилиб, футболчилар томонидан бор эътибор бўлажак баҳсга қаратилаётганини билдирди. 

“Биз кучли терма жамоамиз ва буни яхши кўрамиз. Қатар билан ўйиндаги мағлубиятни эсдан чиқариб, Шимолий Корея билан баҳсда эътибор қаратиш кераклигини йигитлар билан гаплашиб олдик. Кучли жамоа кетма-кет 2 та ўйинда мағлуб бўлмайди ва биз эртага кучли жамоа эканлигимизни исботлаймиз”, дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Лаосда тайёргарлик учун ажратилган майдон ҳолати ёмонлигини билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Жалолиддин Машарипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг