Саралашдаги барча ўйинларни йўқотишларсиз ўтказишнинг иложи йўқ – Катанец

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец эртага, 19 ноябрь куни Жаҳон чемпионати саралаши доирасида бўлиб ўтадиган Шимолий Кореяга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

“Қатар билан ўйиндан кейин КХДРга қарши баҳсда тайёрланиш учун бизда етарлича вақт бўлди, фақат бизда майдон билан боғлиқ муаммо кузатилди, чунки тайёргарлик учун ажратилган майдон ҳолати яхши эмас экан. Шунга қарамасдан айтишим мумкинки, эртага бизни муҳим ўйин кутиб турибди ва биз ижобий натижа учун қўлдан келган барча ишни амалга оширамиз”, дейди мураббий.

Шунингдек, Катанец йўқотишларнинг бўлажак ўйинга таъсири ҳақида ҳам сўз очди. 

“Саралашдаги барча ўйинларни йўқотишларсиз ўтказишнинг иложи йўқ. Шу сабабдан ҳам эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиши керак”, дейди Катанец.

Маълумот учун, КХДР-Ўзбекистон ўйини Лаос пойтахти Вьентьян шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 17:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бўлажак ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси кўк либосда ҳаракатланиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Сречко Катанец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг