Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДРга қарши кўк либосда ўйнайди

Спорт

image

Эртага,19 ноябрь куни футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаши Осиё қитъаси 3-босқич 6-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Шимолий Корея билан баҳс олиб боради.

Мазкур учрашувда Сречко Катанец шогирдлари кўк рангли либосда, дарвозабон эса яшил либосда ҳаракатланади. Кореяликлар эса расмий мезбон сифатида қизил рангли либосда тўп тепади.

Мазкур ўйинда қувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам Али Али Аҳмад, унга юртдошлари Аланези Абдулҳади ва Аббос Аҳмад ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам – Аммар Ашканани. VAR'да эса Абуллоҳ Жамали фаолият олиб боради.

Гуруҳдаги бошқа ўйинларда Қирғизистон Эронни қабул қилса, БАА Қатар билан куч синашади.

Маълумот учун, КХДР-Ўзбекистон ўйини Лаос пойтахти Вьентьян шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 17:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Шимолий Корея Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг