Биткоинга хайрихоҳ бўлган Маск бирдан 15 млрд долларга камбағаллашди
Олам
−
23 Февраль 2021
4729Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари Илон Маск 15,2 миллиард доллар йўқотди ва дунёнинг энг бой одамлари рейтингидан биринчи ўринни бой берди. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар бермоқда.
Агентликка кўра, Tesla акциялари биткоин криптовалютаси нархининг пасайиши фонида 8,6 фоизга тушиб кетган.
Криптовалюта нархи тушишидан бироз олдин компания ўз балансига 1,5 миллиард доллар биткоин қўшганини эълон қилганди.
Шу билан бирга, биткоин нархининг тушиши қисман Маскнинг ўзига боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки у криптовалюталар нархини жуда юқори деб баёнот берган.
Аввалроқ, биткоин криптовалютаси нархи 10 фоиздан кўпроққа тушиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь