Биткоин нархи “қулашда” давом этмоқда 

Технология 3900
image

Биткоин криптовалютаси нархи 10 фоиздан кўпроққа тушиб кетди. Бу ҳақда "CoinMarketCap" маълумотлари дарак бермоқда. 

Тошкент вақти билан бугун, 23 февраль куни соат 11:43 гача биткоин нархи 10,91 фоизга пасайиб, 50 минг 105,98 долларни ташкил этган. 

Шу билан бирга, криптовалютанинг кунлик минимал қиймати 48 минг 967,57 долларни, максимал қиймати эса 56 минг 574,21 долларни ташкил этган. 

Маълумот ўрнида, биткоиннинг нархи кеча, 22 февраль куни рекорд даражадаги 58 354 долларга кўтарилганидан сўнг кескин тушиб кетганди. 

2020 йил декабрь ойининг иккинчи ярмидан биткоин нархи кескин кўтарила бошлади. Биткоин нархи 16 декабрь куни рекорд даражада кўтарилиб, 2017 йилдаги энг юқори кўрсаткичдан ошиб кетди. Ўшандан бери у фаол равишда ўсиб келди. 

Биткоин – бу блокчейн технологиясига асосланган, шу тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи томонидан “қазиб олиниши” (чиқарилиши) мумкин бўлган криптовалюта. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак бўлади. 

Тизимнинг концепцияси 2008 йил ноябрь ойида ўзини Сатоши Накамото деб таништирган муаллиф (балки, муаллифлар жамоаси) томонидан чоп этилган. Лекин биткоин машҳурлигининг энг юқори даражаси сўнгги йилларда қайд этилган. Ҳозирги пайтга келиб кўпгина биткоинлар аллақачон “қазиб олинган” ҳисобланади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 3
Теглар
t
×