Қурилиш вазирлигига норматив ҳужжатлар учун 15 млрд сўм ажратилди

Жамият

image
Тошкентда қурилиш бўйича эксперимент ўтказилади north_east

Тошкентда қурилиш бўйича эксперимент ўтказилади

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Фармон билан Молия вазирлиги қуйидагилар юклатилди:

бир ой муддатда қурилиш тармоғини ислоҳ қилиш, шу жумладан, миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни самарали ташкил этиш мақсадида халқаро экспертлар ва консультантларни жалб этишда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига амалий ёрдам кўрсатиш;

2020 йилда миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш, шунингдек, халқаро экспертлар ва консультантлар хизматлари тўловини амалга ошириш учун бир ой муддатда Қурилиш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 миллиард сўм ажратилишини таъминлаш;

2021-2023 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқишда миллий норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш учун зарур бўлган маблағларни ажратишни назарда тутиш.


Мақола муаллифи

Теглар

қурилиш фармон

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг