Биржада шакар арзонлашди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржасининг очиқ биржа савдоларига қўйилаётган шакар ҳажмининг сотувчи корхоналар томонидан қарийб 50 фоизга оширилиши эвазига шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 млн 101,3 минг сўмдан 8 млн 735,8 минг сўмгача, яъни 14 фоизга пасайди. Бу ҳақда биржа Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги икки савдо кунларида шакарнинг биржадаги нархи қарийб 30 фоизга арзонлашган. Шакарнинг биржадаги нархининг пасайишига бозор воситаларини қўлланилиши, жумладан биржанинг шакар сегментида таклиф даражасини оширилиши ҳисобига эришилган. 

Хусусан, 24 мартда биржа савдоларига жами 3 200 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан 2874 тоннаси, яъни 90 фоизи сотилган. Бунда, биржа савдолари орқали “Хоразм шакар” МЧЖ томонидан 1 600 тонна ва "Ангрен шакар" МЧЖ томонидан 1 274 тонна шакар сотилган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш, буғдой, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчи тадбиркорларга кўмаклашиш орқали аҳоли талабини қондириш бўйича топшириқ берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

321

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг