Биржада АИ-80 маркали бензин нархи кўтарилаётгани маълум бўлди
Жамият
−
10 Декабрь 2020
12343АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача бошланғич нархлари бир тоннаси учун 5 527,5 минг сўмдан 5 671,1 минг сўмгача ёки 2,6 фоизга ўсди. Бу ҳақда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг 30 ноябрь - 6 декабрь кунлари дайжестида маълум қилинди.
Хабарга кўра, АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи ҳам бир тонна учун 5 580,9 минг сўмдан 5 698,5 минг сўмгача ёки 2,1 фоизга кўтарилган.
“Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 23 691,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 20 215,4 тоннаси, яъни 85,3 фоиз сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 50 харидор иштирок этди”, дейилади хабарда.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 5 622,1 минг сўмни, АИ-91 – 6 443,7 минг сўмни ташкил этган.
Турли манбаларда келтиришича, автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 ноябридан бошлаб АЁҚШлардаги импорт қилинган Аи-95 нархи 6 600 сўмдан 6 300 сўмга арзонлаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси