Биринчи президентнинг жиянига қарши тергов якунланди

Олам

image

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ биринчи ўринбосари Самат Абишга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов ниҳоясига етди. Бу ҳақда Бош прокуратурага таяниб, “Tengrinews” хабар берди. 

Бош прокуратурага кўра, ушбу жиноий иш доирасида Самат Абишга нисбатан четга чиқмаслик тўғрисида ёзма мажбурият шаклида эҳтиёт чораси танланган. 

“Жиноят ишида давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар мавжудлигини ҳисобга олиб, дастлабки тергов маълумотлари ошкор этилиши мумкин эмас”, дейилади хабарда.

Самат Абиш Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 362-моддаси 4-қисми билан айбланмоқда. У 2022 йил январдаги тартибсизликлар пайтида мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда. 

Ушбу модданинг санкцияси беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади.

Шунингдек, жазо мулкни мусодара қилиш ва муайян лавозимларни эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан умрбод маҳрум этишни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Самат Абиш Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни. У 2015 йилдан буён Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2022 йил январь ойи ўрталарида Абиш бу лавозимдан озод этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Самат Абиш тергов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг