Биринчи Президентнинг куёвидан қолган лавозимнинг эгаси топилди
Олам
−
18 Февраль 2022
17645Қозоғистон Миллий тадбиркорлар палатасининг бугун, 18 февраль куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари қурултойи иштирокчилари Раимбек Баталовни палата президиуми раиси этиб сайлади. Учрашув “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатасининг Facebook’даги саҳифасида трансляция қилинган.
“Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатасининг президиуми раиси умумий овоз бериш йўли билан сайланган. Баталов номзоди қурултой делегатларининг кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланган. Баталов Қозоғистон тадбиркорлари форуми раиси ҳам ҳисобланади.
“Мен палатани биргаликда ислоҳ қилиш ва кечиктирилган вазиятни ўзгартириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга кафолат бераман. Ишончим комилки, янги палатада ҳамкорликда ишлаймиз”, деган у сайланганидан кейин.
Президиум “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатасининг бошқарув органи ҳисобланади. Палата президиуми аъзоларини сайлаш ва лавозимидан озод этиш қурултойнинг мутлақ ваколатига киради.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 17 январь куни Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви Тимур Кулибаев “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатасининг президиуми раиси лавозимини тарк этганди. Кулибаев Қозоғистон биринчи Президентининг ўртанча қизи Динара Кулибаеванинг турмуш ўртоғи.
LiveБарчаси