Бирданига 15 та. Коронавирус Тожикистонга кириб борди
Олам
−
30 Апрель 2020
14345Тожикистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика штаб-квартираси мамлакатда коронавирус билан боғлиқ илк 15 та ҳолатни тасдиқлади. Бу ҳақда бугун, 30 апрель куни давлат миллий телевизион каналининг биринчи каналида эълон қилинди.
“Бугун Тожикистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика штаб-квартираси йиғилиши бўлиб ўтди. Мамлакатда коронавирус инфекцияси ҳолатлари расман тасдиқланди”, дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, Республика Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига кўра, 29 апрель ҳолатига кўра, 15 та ҳолат қайд этилган. Ҳисоботда аниқланишича, Суғд вилоятида 10 та, Душанбеда эса бешта ҳолат аниқланган.
LiveБарчаси