Бир уриб доскани синдирган “қаҳрамон” топилди (видео)

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси синфхонадаги доскани уриб синдиргани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат ўрганилиб, қаерда содир бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова хабар берди. 

Аниқланишича, видеодаги ҳолат Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги 19-мактабнинг 11-синф ўқувчиси томонидан 2022 йилда, у ҳали 10-синфда ўқиётган пайтида содир этилган. Видео эса TikTok ижтимоий тармоғига жорий йилнинг 23 сентябрь куни жойлаштирилган.

Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълумотларига кўра, ҳолат ўрганилиб, ўқувчи томонидан мактаб мулкига етказилган зарар унинг ота-онаси томонидан қоплаб берилган. Пайариқ тумани ИИБ томонидан ўқувчининг отасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисмига (ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши) асосан жазо (базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима) қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Самарқанд Пайариқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг