“Бир ойдан кейин барҳам топади”. Жириновский янги вирусни иғво деб атади

Олам

image

Россия либерал-демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский Хитойда тарқалган вирус АҚШ иғвосидан ўзга нарса эмаслигини таъкидлади. 

“Коронавирус барча қитъаларга тарқалмоқда, барчасига. Бу ҳақиқатан ҳам гриппнинг янги турими ёки кимнингдир иғвосими? АҚШ. Иқтисодиёт. Америкаликлар Хитойни қувиб етолмасликларидан, ҳеч бўлмаса, тенглашолмасликларидан қўрқишмоқда”, деди у Жаҳон цивилизацияси институти талаба ва ўқитувчилари билан ўтказилган учрашувда.

Етакчининг таъкидлашича, бундай иғволар биринчи марта бўлаётгани йўқ. У гапига мисол тариқасида товуқ гриппи ва “кимгадир ёқмай қолган” Британия мол гўштини келтириб ўтган.

“Орадан бир ой ўтиб барчаси тўхтайди. Ахир бу иғво бўлганди-да. Дорилар сотиб бўлинади, кимдир эса миллирдерга айланади. Улар, асосан, Швейцарияда яшашади”, деди Жириновский.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда коронавирусдан зарарланганлар сони, 26 январь ҳолатига кўра, 2002 кишига етганиди. ҳалок бўлганлар сони 56 кишини ташкил этиши ҳақида маълум қилган қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Жириновский янги вирус

Баҳолаганлар

490

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made