Жириновскийга ҳайкал қўйилди

Олам

image

Россия Либерал-демократик партия асосчиси ва биринчи етакчиси Владимир Жириновский вафотининг бир йиллиги муносабати билан Москвадаги Новодевичий қабристонида сиёсатчининг ҳайкали очилди. Бу ҳақда РБК хабар берди. 

Жириновскийнинг ҳайкали бронзадан ишланган бўлиб, тўлиқ узунликдаги ёдгорликнинг баландлиги пойдевор билан бирга 2,75 метрни ташкил қилади.

Либерал-демократик партия асосчиси ҳайкали пойдеворига иккита ёзув ўйилган. Бирида “Мен ҳар доим русларни ҳимоя қиламан”, бошқасида эса “Мен бу ердаги жаннатмонанд боғда ётишни хоҳламайман. Бундан кўра одамларга ёрдам берган ҳолда тайгага ярим оч ҳолда боришни афзал кўраман”, деб ёзилган. 

Ёдгорлик сиёсатчининг қабрига ўрнатилган. Унинг очилиш тадбирида Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин, Молия вазири Антон Силуанов, Бош вазир ўринбосари Александр Новак, Давлат Думаси раисининг ўринбосари Пётр Толстой, Либерал-демократик партияси раиси Леонид Слуцкий, Хабаровск ўлкаси губернатори Михаил Дегтяревлар иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Жириновский 2022 йилнинг 6 апрелида 75 ёшида коронавирус инфекциясидан вафот этганди. Уни дафн маросимини Москва ва Бутун Рус Патриархи Кирилл Нажоткор Масиҳ соборида ўтказганди. Президент Владимир Путин ҳам сиёсатчи билан хайрлашиш учун соборга борган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Жириновский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг