Бир ойда рекорд даражада кўп муҳожир АҚШ-Мексика чегарасини кесиб ўтди
Олам
−
08 Январь
41871-31 декабрь кунлари 302 мингдан ортиқ муҳожир АҚШ-Мексика чегарасини кесиб ўтган. Бу ҳақда “Fox News” телеканали хабар берди.
2023 йил декабрида Мексикадан АҚШга кирган муҳожирлар сони 302 минг кишини ташкил этиб, рекорд ўрнатди.
Бундан ташқари, 2023 йилнинг 1 октябридан 31 декабрига қадар мигрантлар сони 785 минг кишидан ошган. Бу биринчи чоракда қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.
Республикачилар бу кескин ўсишни маъмурият сиёсати билан боғлайди. Улар кўпроқ молиялаштириш ва иммиграция ислоҳотга муҳтожлигини билдиришади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойида АҚШга турли йўллар билан борган 119 нафар Ўзбекистон фуқароси ортга қайтарилганди. Кейинчалик Америка Қўшма Штатлари мамлакатга ноқонуний кирган Ўзбекистон фуқароларини у ердан олиб чиқишда ёрдам бергани маълум бўлганди.
LiveБарчаси