Бир ойда қарийб 100 млрд сўмлик газ ва “свет” ўмарилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг октябрь ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар оқибатида тизимга 99 миллиард сўмлик зарар етказилди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари иштирокида сўнги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 192 та ҳолат аниқланган.

Унга кўра, 22,3 млн кВт соат электр энергияси (63,9 млрд сўм) ва 11,4 млн метр куб табиий газ (35 млрд сўм) талон-торож қилиниши оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жами 99 миллиард 15 миллион сўм зарар аниқланган. 

Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 479 та маъмурий иш расмийлаштирилган. 

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида 4,6 млрд сўмлик электр энегиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

энергия ресурслари свет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг