Бир нечта маҳсулот учун акциз солиғи оширилади
Жамият
−
24 Июль 2019
5274Ўзбекистон Республикаси Президенти “Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
Фармонга кўра:
2019 йил 15 августдан сиқилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда акциз солиғи ставкаси 20 фоизга;
2019 йил 1 октябрдан алкоголли маҳсулотнинг акциз солиғи ставкаси ўрта ҳисобда 10 фоизга, тамаки маҳсулотининг акциз солиғи ставкаси 20 фоизга оширилди.
Шунингдек, спирт ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга оид илгари берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь