Ўзбекистонда 2023 йилдан мобил алоқа хизматларига акциз солиғи бекор қилинади
Жамият
−
11 Февраль 2021
4167Ўзбекистон уяли алоқа хизматларинига қўйилган акциз солиғи босқичма-босқич бекор қилинади. Бу ҳақда президентнинг “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини янада ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.
Қарорга кўра, уяли алоқа операторлари учун уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкаси 2022 йил 1 январдан 10 фоиз этиб белгиланади. 2023 йил 1 январдан эса уяли алоқа хизматларига акциз солиғи солинмайди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи миқдори 15 фоиз этиб белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь