Бир неча ҳокимларга “ҳайфсан” берилди

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев бир неча туман ва шаҳар ҳокимларига “ҳайфсан” берди. Бу ҳақда бугун, 11 май куни давлат раҳбари раислигида ҳудудларда энергия таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ҳолати юзасидан бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Ушбу йиғилишда давлат раҳбари ёқилғи-энергетика мажмуаси раҳбарияти олдида вилоят ҳокимлари билан бирга ёз мавсумида ҳудудларда электрга талабни қоплаш, электр тармоқларининг юқори юклама шароитида узлуксиз ишлашини таъминлаш, тармоқ ва ҳудудларда энергияни тежаш вазифалари турганини кўрсатиб ўтган.

Шунингдек, Президент тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда жойлардаги мутасаддилар томонидан оқсоқликка йўл қўйилаётганини танқид қилган.

Жумладан, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ижтимоий соҳа ва давлат идораларида қуёш панеллари ўрнатиш бўйича Самарқанд, Жиззах, Бухоро вилоятлари яхши натижа кўрсатаётган бўлса, Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий вилоятлари анча орқада экани таъкидланган.

Туманлар кесимида эса Сергели, Чилонзор, Учтепа, Нукус, Беруний, Бекобод, Паркент, Пискент, Қизилтепа, Гулистон, Сирдарё, Арнасой, Бағдод, Фурқат, Термиз, Олтинкўлда ишлар аҳволи қониқарли эмаслиги келтириб ўтилган.

Тадбиркорлар билан ишлаш аҳволи ҳам бирорта ҳудудда талаб даражасида эмаслиги, улар томонидан 790 мегаватт қувват яратиш режа қилинган бўлса-да, бугунги кунга қадар бор-йўғи 50 мегаваттли қувватлар ишга тушгани танқид остига олинган.

“Туманлар кесимида Сайхунобод, Когон, Жондор, Мирзаобод, Шароф Рашидов, Пахтакор, Янгиариқ  туманлари, Янгиер, Урганч шаҳарлари ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган. Ушбу туман ва шаҳар ҳокимларига “ҳайфсан” берилиши, икки ойда ўзгариш қилмаса, ишдан кетиши белгиланди”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, айрим ҳокимлар осон йўлни танлаб, қўйилган вазифани тайёр бюджет маблағлари ҳисобидан бажаришга ўрганиб қолгани кўрсатиб ўтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Шавкат Мирзиёев ҳайфсан ҳокимлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг