Бир кунда 3,4 млрд сўмлик энергоресурс ўғирланди

3-саҳифа

image

Бугун, 15 май куни Бош прокурор ўринбосари Шоҳрух Аминов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудларда табиий газ ва электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни қисқартириш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, уларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида олиб борилган ишлар давомида 3,4 млрд сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 15 май куни 339 та энергоресурсларни йўқотиш ҳолатлари ҳамда 547 та ҳолатда 3,4 млрд сўмлик талон-торож қилиш ҳолатлари аниқлаган. Бундан ташқари, газ тақсимлаш пунктларининг 9 таси алмаштирилган ва 285 таси таъмирланган, 1 225 та хонадон икки босқичли тизимга ўтказилган, 3 817 та газ ҳисоблагич батареяси алмаштирилган, 2 100 та газ ҳисоблагичининг алоқаси тикланган, 15 та янги трансформатор ўрнатилган, 225 км тармоқ, 290 та трансформатор пунктлари таъмирланган, 21 км юқори юкламали тармоқларда симлар алмаштирилган.

Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган 12 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилган, 4 та жиноят ишлари қўзғатилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида фермер хўжалиги раҳбари 4 млрд 739 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси табиий газ энергоресурс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг