“Зам министр”дан туман ҳокимигача. Бизнесмен мансабдорларга чора кўрилди

Жамият

image

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг айрим мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганига оид хабарлар тарқалганди. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг очиқ маълумотлар асосида ўтказган ўрганишлари давомида бир қатор мансабдор шахслар тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки улушга эга экани маълум бўлди. 

Қайд қилинишича, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этиш юзасидан агентлик томонидан чора кўрилган. Натижада, қуйидаги мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик ва раҳбарлик фаолияти тугатилган:

  •  Умид Мамадаминов, Энергетика вазири ўринбосари;
  •  Анвар Сайфутдинов, Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳокими;
  •  Санобархон Носирова, Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими;
  •  Шерали Абдужабборов, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси раҳбари;
  •  Абдушукур Содиқов, Миллий антидопинг агентлиги раҳбари;
  •  Дилшод Сарихўжаев, Марказий банк Ахборотлашув бош маркази раҳбари;
  •  Дилфуза Самандарова, Туризм қўмитаси ҳузуридаги Миллий PR-маркази директори;
  •  Абдулла Азизов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори.

Мақола муаллифи

Теглар

ҳокимият мансабдорлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг