Бир қанча ҳокимлар ҳам тақдирланди
Жамият
−
24 Август
15913Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони имзоланди.
Фармонга кўра, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Кўшоқбоевич Абдураҳмонов, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Тоирович Мирзаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Бердиқобилович Қосимов ва Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимович Раҳимов “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.
“Дўстлик” ордени билан эса Навоий вилояти ҳокими Нормат Тўлкинович Турсунов ва Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Парсаматович Холбўтаев тақдирланди.
Бундан ташқари, “Шуҳрат” медали билан ҳам бир нечта ҳокимлар мукофотланди. Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Жўраевич Абдуллаев, Наманган вилоятининг Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мирсодиқович Мусаев ҳамда Андижон вилоятининг Бўстон тумани ҳокими Санобархон Абдинабиевна Носирова шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ва Спорт вазири ҳам тақдирланганди.