8 сотих давлат ерини 12,3 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

Crime

−

image

Наманганда давлат захирасидаги 8 сотих ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган фуқаро 7 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида аниқланган.

 

Тезкор маълумотларга кўра, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро шу туманда истиқомат қилувчи, 1990 йилда туғилган шахсга туман ҳокимлиги захирасидаги 8 сотих ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига у 12 минг 300 АҚШ доллари талаб қилиб келган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчи талаб қилинган маблағнинг 7 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаролардан ер майдонлари билан боғлиқ масалаларда қонунга зид таклифларга алданмаслик ҳамда шубҳали ҳолатлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Денов туманида давлат захирасидаги 20 сотих яйлов ерини 500 миллион сўмга сотишни ваъда қилган шахс ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends