Билол Муҳаммад Чимаевни Макгрегорга ўхшатди
Спорт
−
04 Июнь 2023
3833Ярим ўрта вазн тоифасида америкалик UFC жангчиси Билол Муҳаммад келиб чиқиши доғистонлик бўлган Ҳамзат Чимаевни ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини танқид қилиб, уни ирландиялик жангчи Конор Макгрегорга ўхшатди.
Гап шундаки, Швеция номидан жангларда иштирок этадиган Чимаев 77 кг вазнда собиқ UFC чемпиони нигериялик Камару Усмон билан эҳтимолий жанг ҳақида шовқинли сўз ўйинлари ташкил қилиб, промоушен президенти Дана Уайтнинг эътиборини қаратишга уринмоқда.
Ташкилот раҳбари ҳам ижтимоий тармоқда шовқин солиб, треш-токлар уюштиришни яхши кўрадиган жангчиларни фақат ғалаба билан чекланиб қоладиганларидан афзал билади.
Ярим ўрта вазн тоифаси рейтингининг 3-поғонасини эгаллаб турган Билол Муҳаммад эса ўзидан бир вазн юқорида жанг қиладиган Чимаевнинг тармоқдаги гаплари шунчаки эътибордан қолмаслик учун навбатдаги режа эканини айтмоқда.
“Ижтимоий тармоқлардаги фаоллик мени ғашимга тегяпти. Ҳамзат Макгрегорга ўхшаган йигит. У шунчаки эътиборда бўлишни хоҳлайди, шунга ижтимоий тармоқларда турли хил постларни жойламоқда. Ҳамзат бу жанг учун анчагина вазн ташлаши керак. Агар ярим ўрта вазн меъёрини бажарса, ажойиб жанг бўлади. Бироқ у ҳатто ўз вазнини ҳам қилолмайди”, дейди Муҳаммад.
Маълумот учун, ўтган йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган сўнгги жангида Чимаев АҚШ вакили Кевин Холланд билан учрашиб, биринчи раунддаёқ ғалаба қозонган. Усмон эса сўнгги жангини британиялик Леон Эдвардсга қарши ўтказиб, имкониятни бой бериб қўйганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь