Билл Гейтс янги вирусга қарши курашиш учун 5 миллион доллар хайрия қилди

Олам

image

Aмериканинг Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс коронавируснинг янги турига қарши курашда Хитойни қўллаб-қувватлаш учун 5 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда China Daily газетаси хабар берди.

Билл ва Mелинда Гейтс жамғармаси пневмонияни йўқ қилиш билан шуғулланадиган хитойлик хусусий ва жамоат ташкилотлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Aжратилган маблағлар вирусни юқтирган одамларни аниқлашда ва даволашда, шунингдек вирусга қарши вакцинани жадал ишлаб чиқишда ишлатилади.

"Биз ушбу касалликнинг тарқалишидан қаттиқ ташвишдамиз ва пневмонияга қарши курашда илғор бўлганларга самимий ҳурматимизни изҳор этамиз", деди фонднинг Хитой филиали директори Ли Ино.

Унинг сўзларига кўра, ушбу хайрия Aфрика мамлакатларига қитъада янги турдаги пневмония тарқалишининг олдини олиш учун ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда ушбу вирусдан касалланиб ҳалок бўлганлар сони 80 нафарга етди. Вирус билан касалланганлар сони 2744 нафарга етди. Бутун дунё бўйлаб 2800 нафар одамда ушбу вирус аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Билл Гейтс янги вирус

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг