Билл Гейтс навбатдаги пандемия қачон бўлишини тахмин қилди

Олам

image

Инсоният навбатдаги пандемия билан 20 йилдан кейин тўқнашиши мумкин. Microsoft асосчиси Билл Гейтс шундай башорат қилган.

"Агар омадимиз бўлса, кейинги пандемия 20 йил ичида юз беради. Аммо, уч йилдан кейин бўлиши мумкин деган тахмин ҳам йўқ эмас", деган Гейтс. 

Миллиардер рафиқаси Мелинда билан биргаликда коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун юз миллионлаб доллар ажратган хайрия фондига раҳбарлик қилади.

Тадбиркорнинг фикрига кўра, бутун дунё кейинги хавфли касалликнинг авж олишига коронавирус инфекциясига қараганда кўпроқ тайёрланади.

"Ҳар бир давлат Жанубий Корея ва Австралия каби ҳаракат қилади. Айнан шу давлатлар одамларни коронавирусга тест топширишида ва карантин жорий этишда тезкорликни намойиш этди. Бизнинг тест ўтказадиган воситаларимиз ҳозиргидан анча яхши бўлади. Шунингдек, биз иккинчи марта аҳмоқлик қилмаймиз", деган у.

Маълумот ўрнида, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 мартида коронавирусни расман пандемия деб эълон қилган. 

Дунёда коронавирусга чалинганлар 59 млндан ошган. 1,3 млн бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ПАНДЕМИЯ

Баҳолаганлар

564

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made