Пандемия 2020 йил учун йил сўзи бўлди

Бу қизиқ

image

Инглиз тили бўйича Америка луғати Merriam-Webster 2020 йил учун йил сўзини танлади

Луғат йил сўзи сифатида "pandemic" (пандемия)ни тан олган. 

"Баъзан бир сўз бир даврни белгилайди", дейилган луғат матбуот хизмати хабарида. 

Пандемия сўзини қидириш 20 январдан, АҚШда коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати қайд этилгандан бошланган.

Ушбу сўзни қидириш бўйича сўровларнинг биринчи кескин ўсиш ҳолати 3 февралда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 мартида коронавирус эпидемиясини пандемия деб эълон қилган. 

Аввалроқ, инглиз тилининг Collins English Dictionary изоҳли луғати тузувчилари “lockdown” (локдаун)ни 2020 йил сўзи деб эълон қилганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар 63 миллиондан ошган. 1,4 млн бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ПАНДЕМИЯ

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг