Пандемия инқирозидан қайси мамлакат биринчилардан бўлиб қутулади? 

Олам

image

Коронавирус пандемияси 2021 йилнинг иккинчи чорагида тугаши, глобал иқтисодиёт эса бир йил ичида нормал ҳолатга келиши мумкин. Бу ҳақда Данияда жойлашган Saxo Bank'нинг инвестициялар бўйича директори Стин Якобсен айтиб ўтган

Экспертнинг таъкидлашича, Осиё мамлакатлари иқтисодиёти пандемия инқирозидан энг биринчилардан бўлиб тикланади. 

Якобсен иккинчи ўринга Шимолий Европа иқтисодиётини қўйган бўлса, учинчи ўринда АҚШ, Буюк Британия ва Яқин Шарқ иқтисодиёти тикланишини таъкидлаган. 

Унга кўра, дунё бозори иқтисодиётини тиклашга илмий ютуқ, яъни, коронавирусга қарши вакцина туфайлигина эришилади.

"COVID-19 пандемияси бошланганидан бор-йўғи тўққиз ой вақт ўтиб, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш бошланади, деган фикр ҳеч кимнинг хаёлида бўлмаган. Бу нарса учун одатда икки йилдан уч йилгача вақт кетади. Бу илм-фан учун улкан ғалаба ва иммунизацияга мутлақо янгича ёндашув", деган Якобсен. 

Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш дунё 80 йил ичидаги энг катта иқтисодий таназзулга юз тутаётгани ҳақида гапирганди

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 71 млндан ошган. 1,6 млн бемор хавфли вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ПАНДЕМИЯ ИНҚИРОЗ

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг