БМТ: 2021 йил дунё катта инқироз ёқасида қолиши мумкин

Олам

image

2021 йил дунё учун ҳалокатли йил бўлиши мумкин. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури директори Дэвид Бизли огоҳлантиряпти

Унга кўра, дунё 2021 йилда сўнгги 75 йил ичидаги энг оғир гуманитар инқирозга дуч келиши мумкин.

"Ҳозирги босқичда кўрганларимиздан келиб чиқиб, ташкилот шундай хулосага келди", деган Бизли. 

Жаҳон озиқ-овқат дастури директори, шунингдек, сўнгги тўрт йил ичида содир бўлган қуролли можаролар туфайли очлик ёқасида турганлар сони 80 миллиондан 135 миллионгача, пандемия туфайли эса 270 миллионгача ўсганини қўшимча қилган. 

Бизли ҳозирда иқтисодий таназзул мавжудлигини ва келаси йилда эҳтиёжлар икки бараварга ошишини таъкидлаган. 

У зарур маблағ йиғилган тақдирда гуманитар инқирозни олдини олиш мумкин, деган хулосага келган.

Аввалроқ, коронавирус пандемияси туфайли кам ривожланган мамлакатларда 32 миллиондан ортиқ одам ўта қашшоқликка дуч келиши мумкинлиги айтилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ ИНҚИРОЗ

Баҳолаганлар

275

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг