Пандемия туфайли 32 миллиондан кўп одам қашшоқликка дуч келади
Олам 04 Декабрь 2020 10:44
1373
Коронавирус пандемияси туфайли кам ривожланган мамлакатларда 32 миллиондан ортиқ одам ўта қашшоқликка дуч келиши мумкин. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси ҳисоботига таяниб хабар берилган.
Ҳисоботда таъкидланганидек, инфекциянинг тарқалиши давлатларнинг иқтисодий ривожланиш истиқболларига жиддий таъсир кўрсатган.
Энг оғир зарба эса энг кам ривожланган мамлакатлар иқтисодиётига тушган.
Ташкилотнинг ҳисоб-китобларига кўра, кунига 1,9 доллардан кам пул ҳисобига яшайдиган одамлар сони 3 фоизга ўсиб, 35,2 фоизни ташкил этган.