БМТ Бош котиби сўнгги 80 йилдаги энг кучли иқтисодий таназзулдан огоҳлантирди

Олам

image

Коронавирус пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий таъсири жуда улкан бўлиб, у кенгайишда давом этмоқда. Дунё 80 йил ичида энг катта иқтисодий таназзулга юз тутмоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нобель мукофоти форумида айтиб ўтди. 

"Биз сўнгги 80 йил йил ичидаги энг ёмон глобал таназзулга дуч келяпмиз. Кучли қашшоқлик ва очлик даражаси ортмоқда", дея огоҳлантирди у.

Гутерришнинг таъкидлашича, ҳеч қандай вакцина етказилган зарарни бартараф эта олмайди. БМТ Бош котиби содир бўлаётган воқеаларни глобал таҳдид деб атади. Унинг фикрича, БМТ инфекцияга оид барча маълумотларни тақдим этган бўлса-да, дунё мамлакатлари баҳамжиҳат бўлиб, жавоб қайтара олмади.

Гутерришнинг маълум қилишича, пандемияга нисбатан берилган жавоб тарқоқ ва тартибсиз бўлди. 

"Мамлакатлар, минтақалар ва ҳатто шаҳарлар бир-бирлари билан энг зарур нарсаларни етказиб бериш ва илғор тиббий хизматлар учун рақобатлашишди", дейди у.

БМТ Бош котиби COVID-19 вакциналарини тарқатишда бу ҳолатни такрорламасликка чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг