Билл Гейтс инсониятни “чиплаштириш”ни режа қилганми?

Технология

image

Microsoft корпорациясининг асосчиси Билл Гейтс коронавирусга қарши вакцина орқали инсоният чиплаштирилади, деган айбловларга нисбатан ўз муносабатини билдирди. 

Унинг сўзларига кўра, бундай ғояларнинг мавжудлиги бироз қўрқинчли, чунки бу назарияларнинг бир қисми унга ҳам тааллуқли.

Business Insider” нашрининг ёзишича, миллиардер "чиплаштириш” назариясига тўхталар экан, ҳеч қачон микрочип каби нарсалар билан шуғулланмаганини айтди.

"Бу шу даражада аҳмоқлик ва ғалатики, ҳатто уни рад этиш жуда қийин", деди Microsoft асосчиси.

Гейтснинг таъкидлашича, вакциналар тўғрисидаги маълумотларни қайд этишда у ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтган.

Бундан ташқари, Microsoft асосчисининг таъкидлашича, эмлашга қарши фикрлар, ҳатто COVID-19 га қарши вакцина ихтиро қилинганидан кейин ҳам, жамоавий иммунитетни шакллантиришни қийинлаштириши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Билл Гейтс

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг