Ўзбекистон ва Туркия ўртасида Битим кучга кирди
Жамият
−
05 Август 2019
4405Жорий йилнинг 1 август куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида 2017 йилнинг 25 октябрь куни имзоланган Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Битимни имзолашда фуқароларни илм-фан, ижтимоий ривожланиш, маданият соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда табиат, диққатга сазовор жойлар, тарихий ёдгорликлар ва икки халқ маданий анъаналари билан таништириш учун сайёҳлик соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсад қилинган.
Ҳужжатга мувофиқ томонлар халқаро анжуманлар, форумлар, семинарлар, кўргазмалар, ОАВда нашрлар орқали “Буюк ипак йўли” ва бошқа шу каби қўшма сайёҳлик йўналишлари ва брендларини илгари суришга кўмаклашадилар.
Битимга кўра томонлар сайёҳлик соҳасидаги корхоналар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашадилар.
Маълумот ўрнида, Битим Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилд 25-26 октябрь кунлари Туркия Республикасига амалга оширган давлат ташрифи доирасида имзоланган эди.
Унда иқтисодиёт, савдо-сотиқ, саноат, банк-молия, инвестиция, туризм, транспорт-логистика, соғлиқни сақлаш, кадрлар тайёрлаш, мудофаа ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир 20 дан зиёд ҳужжат имзоланган эди.
LiveБарчаси